Кириш Регистрация

Месси илк бор Трамп билан учрашади

Баҳо:
+ | -

Пайшанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтган мавсумда МЛС Кубогини қўлга киритган «Интер Майами» жамоасини қабул қилади. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда. Таъкидланишича, Лионель Месси илк бор Трамп билан юзма-юз учрашади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида Дональд Трамп Оқ уйда Криштиану Роналдуни қабул қилган эди. Бундан бироз аввалроқ португалиялик юлдуз ўз интервьюсида АҚШ Президенти билан суҳбатлашиш истаги борлигини билдирганди.

Лионель Месси фаолияти давомида саккиз марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган. Аргентиналик юлдузнинг «Интер Майами» билан шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.

Маълумот учун, «Интер Майами» МЛСнинг янги мавсумидаги дастлабки икки ўйинда уч очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 22:06, 05.03.2026.
Ўқилди: 1961 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик