Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Адама Траорега тренажёр залига кириш тақиқланди

Баҳо:
+ | -

Ўтмишда ҳатто «Барселона» шарафини ҳам ҳимоя қилган испаниялик ҳужумчи Адама Траоре ўзининг жисмоний ҳолатини кўз-кўз қилишни яхши кўради — у ҳақиқатдан ҳам ажойиб мушакларга эга.

Футболчининг ўзи бундай қомат унга «генетик мерос» эканига ишонтирса-да, клубдагилар бунга унчалик ишонишмайди. «Вест Хэм» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту эса ўйинчига клубнинг тренажёр залига ташриф буюришни тақиқлаб қўйди. Бунга футболчининг машғулотлар давомида жароҳат олиб, сафдан чиқиши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Мураббий бундай қарорга Траоре жамоадоши, нидерландиялик Крисенсио Саммервиллга тренажёр залида ҳазиломуз «чақирув» (challenge) ташлаб, уни видеога олганидан сўнг келган. Ушбу видео Эшпириту Сантунинг эътиборига тушгач, у футболчи учун янги қоида жорий этишга қарор қилди.

Киритилди: 05:42, 06.03.2026.
Ўқилди: 5306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик