Кириш Регистрация

Давиде Анчелотти «Ботафого»дан сўнг яна отасига ёрдам берадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ботафого» клубидан истеъфога чиқарилганидан бир ой ўтиб, Давиде Анчелотти яна отасининг ихтиёрига қайтмоқда. Энди у Карло Анчелоттига Бразилия миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрлашда кўмаклашади. Ҳозирча бразилияликлар март ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади — Франция ва Хорватия терма жамоаларига қарши. Давиде Карло Анчелотти штабида айнан қандай лавозимни эгаллашига derbyderbyderby.it нашри аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланади ва бир йўла учта йирик давлат — Америка Қўшма Штатлари, Канада ҳамда Мексикада бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади, бироқ улар охирги марта анча аввал — 2002 йилда ушбу унвонни қўлга киритишган.

Киритилди: 05:52, 06.03.2026.
Ўқилди: 931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик