Кириш Регистрация

«Сельта» Мадоннадан 35 йил олдинги тарихий либосни қайтаришни сўради

Баҳо:
+ | -

1990 йилнинг июль ойида машҳур америкалик хонанда Мадонна Виго шаҳридаги «Балаидос» стадионида концерт берган эди.

Ўшанда клуб футболчиларидан бирининг хаёлига хонандага жамоа либосини кийишни таклиф қилиш фикри келади. Мадонна бу таклифни мамнуният билан қабул қилиб, 1988 йилдан 1991 йилгача клуб шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Хосе Мануэль Эспиносага тегишли бўлган 5-рақамли либосни бир муддат кийиб юради.

«Сельта» раҳбарияти аллақачон тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу либосни қайтариб, уни клуб музейига жойлаштириш ҳақида ўйлай бошлаган эди, бироқ уни топишга қаратилган барча уринишлар муваффақиятсизликка учради.

Шу боис, бевосита Мадоннанинг ўзига мурожаат қилишга қарор қилинди — «Сельта» матбуот хизмати қўшиқчига қидирув ишларида кўмак сўраб хат ёзди.

Киритилди: 05:55, 06.03.2026.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик