Кириш Регистрация

The Athletic: «Тоттенхэм» раҳбарияти футболчиларни маош қисқартирилиши билан огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» қароргоҳидан шов-шувли хабар тарқалди — клуб раҳбарияти футболчиларни Англия футболининг юқори дивизионидан тушиб кетилган тақдирда, уларнинг маошлари қисқартирилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Англиянинг The Athletic нашри хабар бермоқда.

Ушбу вазиятда энг кўп норозилик билдирганлар футболчилар эмас, балки клуб мухлислари бўлди. Ишқибозлар раҳбариятнинг бундай ҳаракатини қўрқоқлик ва нолойиқ иш деб ҳисобламоқдалар.

Шу билан бирга, бошқа журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, юқори лигадан тушиб кетиш Лондон клуби учун 250 миллион фунт стерлинг йўқотиш билан баробар бўлади. «Тоттенхэм» охирги марта деярли ярим аср аввал — 1978 йилда юқори дивизионни тарк этган эди.

Киритилди: 06:01, 06.03.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик