Кириш Регистрация

"Реал Мадрид" трансферлар учун 100 миллион евро тайёрлаб қўйди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бўлажак трансфер ойнасида таркибини жиддий равишда кучайтириб олиши мумкин.

"Қироллик клуби" раҳбарияти муаммоли позицияларни мустаҳкамлаш учун катта миқдорда маблағ ажратишга тайёр. Журналист Алберто Перейронинг хабар беришича, асосий мақсад сифатида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек белгиланган. "Реал" трансфер бюджетининг дастлабки 100 миллион евросини айнан ушбу футболчилар учун сарфламоқчи. Кейинги харидлар эса футболчиларнинг сотувидан тушадиган маблағга боғлиқ бўлади.

Transfermarkt портали 29 ёшли Родрининг нархини 75 миллион еврога, 26 ёшли Шлоттербекни эса 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:14, 06.03.2026.
Ўқилди: 1531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик