Кириш Регистрация

«Юнайтед»нинг трансфер рўйхатида бир қатор номлар бор

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали — «Манчестер Юнайтед»га ёқадиган футболчилардан бири.

«Юнайтед»нинг трансфер мақсадлари ҳақида инсайдер Бен Жейкобс The United Stand стримида сўзлаб берди.

Унинг маълумотларига кўра, Тонали «МЮ»га мақул келмоқда, бироқ италиялик футболчининг ўзи Италияга қайтишни орзу қилади. Шу билан бирга, А Серия клубларида Сандрони сотиб олиш борасида молиявий қийинчиликлар бўлиши мумкин. АПЛ клуби эса бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолиши эҳтимоли бор.

Жейкобснинг ишонч билдиришича, Манчестер жамоаси ёзда чап қанот вингерини сотиб олади. Асосий мақсадлардан бири — «РБ Лейпциг» аъзоси Ян Диоманде. «МЮ» ушбу позицияни кучайтириш учун катта маблағ сарфлашга тайёр.

Бундан ташқари, «Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Юлиан Рюэрсонни кузатиб бормоқда. Шунингдек, клуб ярим ҳимоячи Эллиот Андерсонга ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ «Ноттингем Форест» футболчи учун ҳали нарх белгилагани йўқ ва уни арзонга сотиб юбормоқчи эмас.

Киритилди: 11:36, 06.03.2026.
Ўқилди: 4320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик