Кириш Регистрация

АПЛда ой мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Кит Эндрюс, Майкл Кэррик, Пеп Гвардиола ва Арне Слот Англия Премьер-лигасида февраль ойининг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлик қилмоқда.

  • Кит Эндрюс бошқарувидаги «Брентфорд» февраль ойида АПЛнинг бешта ўйинида 10 очко тўплади. Жамоа учта ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этди.

  • Майкл Кэррик бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» февраль ойида лигада тўртта ўйин ўтказиб, бирор марта ҳам мағлуб бўлмади. «Қизил иблислар» ҳисобида учта ғалаба ва бир дуранг бор.

  • Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити» жамоаси февраль ойини мағлубиятсиз якунлади — тўртта ғалаба ва бир дуранг.

  • Арне Слот қўл остидаги «Ливерпуль» эса февралда АПЛда тўртта ўйин ўтказиб, учта ғалаба ва бир мағлубиятни расмийлаштирди.

Киритилди: 11:38, 06.03.2026.
Ўқилди: 1029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик