Кириш Регистрация

Кубарси нега жамоа Флик танлаган йўлдан қайтмаслигини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси жамоанинг таваккалли ўйин услуби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона»нинг ўйин услуби доимо жуда тушунарли бўлган. Биз мураббий ва унинг штабига ишонамиз. Охирги учрашувда «Атлетико» деярли голли вазиятлар ярата олмади. Бу эса «Барселона»га қилаётган ишларимизга ишонишда давом этиш учун кўпроқ ишонч ва қувват бағишлайди», — дея Кубарсининг сўзларини келтирмоқда Barça Universal.

Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида «Барселона» ўз уйида «Атлетико»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ биринчи ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги мағлубият сабабли финалга йўл ололмади.

Эртага, 7 март куни «Барселона» Ла Лиганинг 27-тури доирасида сафарда «Атлетик» Бильбао билан тўқнаш келади. Ўйин Тошкент вақти билан 8 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 13:40, 06.03.2026.
Ўқилди: 1222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик