Кириш Регистрация

Тудорга яна имконият бериладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Игор Тудор «Тоттенхэм» бошқарувида атиги учта ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида жамоа мағлубиятга учради. «Шпорлар»нинг турнир жадвалидаги ҳолати аянчли — хавфли ҳудуддан бор-йўғи бир очко ажратиб турибди. Лондон клуби раҳбарияти Тудорни ҳозироқ ишдан бўшатиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Бироқ, «talkSPORT» хабарига кўра, «Тоттенхэм» ҳозирча Тудорни истеъфога чиқармайди. Айнан хорватиялик мутахассис жамоани Чемпионлар лигаси доирасида «Атлетико»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёрлайди. Мадриддаги баҳс сешанба куни, 10 март санасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» февраль ойида бош мураббий Томас Франкни вазифасидан озод этган эди.

Пайшанба куни «Тоттенхэм» ўз майдонида «Кристал Пэлас»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Киритилди: 22:37, 06.03.2026.
Ўқилди: 764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик