Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Юлиан Рюэрсон келаётган ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Юзага келган мураккаб молиявий ҳолат «асаларилар»ни мавсум якунланганидан сўнг бир нечта футболчилар билан хайрлашишга мажбур қилиши мумкин. «Sport Bild» нашрининг маълумотларига кўра, агар Рюэрсон учун 30 миллион евродан бошланувчи таклиф тушса, дортмундликлар раҳбарияти уни сотишга розилик беради. Аввалроқ норвегиялик футболчига «Барселона» қизиқиш билдираётгани айтилган эди, шунингдек, даъвогарлар қаторида Англиянинг «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам тилга олинган.
«Transfermarkt» портали 28 ёшли латералнинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи «Боруссия» сафида барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та голли узатмани ёздириб қўйди.













