Кириш Регистрация

"Милан" "Реал"нинг режаларига тўсқинлик қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Милан» раҳбарияти жамоа устози Массимилиано Аллегри билан янги меҳнат шартномасини имзоламоқчи. Бу ҳақда Onefootball журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, «россонери» италиялик мутахассисга 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган контракт таклиф қилади. Келишувда шартномани яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам кўзда тутилади.

Бундан аввал матбуотда Аллегрининг тайинловига Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бугунги ҳолатга кўра, «Милан» 57 очко билан А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Россонери» пешқадам «Интер»дан ўн очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 13:38, 07.03.2026.
Ўқилди: 1998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик