Кириш Регистрация

А Серия. «Ювентус» аутсайдерга ҳеч қандай имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Италия чемпионатининг 28-тури доирасидаги ўз уйида кечган баҳсда «Пиза»ни мағлуб этди — 4:0.

Учрашувда голларни Андреа Камбьясо, Кефрен Тюрам, Кенан Йилдиз ва Жереми Бога киритишди. Шунингдек, Йилдиз ўз ҳисобига битта голли узатмани ҳам ёздириб қўйди.

«Пиза» кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа 28 та ўйиндан сўнг 15 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида энг сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди. «Ювентус» эса 28 та учрашувдан кейин 50 очко тўплаган ҳолда олтинчи поғонада бормоқда.

А Серия. 28-тур
08.03.2026 | 00:45
«Алльянц Стедиум», Турин

«ЮВЕНТУС» — «ПИЗА» — 4:0
Голлар: Камбьясо 54 (1:0), Тюрам 65 (2:0), Кенан Йилдиз 75 (3:0), Бога 90+3 (4:0).

«Ювентус»: Перин, Бремер, Гатти (Келли, 46), Калюлю, Локателли, Тюрам (Копмейнерс, 77), Камбьясо, Маккенни, Консейсау (Миретти, 77), Кенан Йилдиз (Костич, 83), Дэвид (Бога, 46).

«Пиза»: Николас, Караччоло, Коппола, Калабрези (Илинг-Джуниор, 76), Марин (Куадрадо, 60), Хейхолт (Лойола, 60), Эбишер, Ангори, Лерис (Пиччинини, 60), Дуросинми (Стоилкович, 76), Морео.

Огоҳлантиришлар: Бремер (72) — Марин (39), Лерис (48), Караччоло (70).

Киритилди: 03:57, 08.03.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик