Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Актобе» иккинчи босқични мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Кеча Қозоғистон чемпионатининг иккинчи босқич ўйинлари бошланди. Жамоалар юқори ва пастки олтиликка бўлиниб, мусобақани давом эттиришмоқда.

"Актобе" Чимкентда "Ордабаси" меҳмони бўлди ва имкониятни бой берди. Учрашувдаги ҳар учала гол ўйиннинг сўнгги қисмида киритилди. 68-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишган бўлса, 79-дақиқада актобеликлар ҳисобни тенглаштиришди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса "Ордабаси" футболчиси Юнузович "дубл"га эришиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Александр Гейнрих ва Темур Кападзе ўйинни асосий таркибда бошлашди. "Актобе" сайтида келтирилган шархда маълум қилинишича, Гейнрих иккинчи бўлимда икки марта ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмаган. Марат Бикмаев эса ҳамон жароҳати боис майдонга туша олмаяпти.

Шуниси эътиборлики, жамоалар томонидан биринчи босқичда қўлга киритилган очколар иккинчи босқич олдидан тенг ярмига қисқартирилди (регламентга кўра). Шунинг учун рақибларидан 6 очкога илгарилаб кетган "Актобе", якуний босқич олдидан бор-йўғи 3 очко устунликка эга бўлди холос.

"Актобе"нинг кечаги мағлубиятидан "Астана" фойдалана олмаган бўлди. "Шахтёр" ўз майдонида пойтахтликларни мағлуб этди. Энди мазкур жамоалар "Актобе"дан 3 очко ортда боришмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:57, 18.08.2013.
Ўқилди: 3616 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик