Кириш Регистрация

Гвардиола Мармушнинг дублига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Ньюкасл»га қарши ўйинда дубль қайд этган жамоа ҳужумчиси Омар Мармуш ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мармушнинг иккинчи голидан кейин қайта-қайта нима дедим? Узр, узр ва яна бир бор узр. У шунчаки ажойиб ўйнагани учун узр сўрадим», — деди Гвардиола журналистларга.

7 март куни «Манчестер Сити» Англия Кубоги 1/8 финали доирасида сафарда «Ньюкасл»ни мағлуб этди. Учрашув 3:1 ҳисобида «шаҳарликлар» фойдасига ҳал бўлди. Меҳмонлар таркибида голларни Савио ва Омар Мармуш (дубль) киритишди.

Ушбу мавсумда Мармуш барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 14:03, 08.03.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик