Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио - Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

«Боруссия» Дортмундни тарк этаётган вингер АПЛга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Аввалроқ «асаларилар» раҳбарияти 29 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этишини маълум қилган эди. Томонлар янги шартнома шартлари бўйича келишувга эриша олишмаган.

BBC берган маълумотларга кўра, Брандтнинг трансферига «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби яқин вақт ичида германиялик футболчига расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Юлиан Брандт 2019 йилда «Байер»дан «Боруссия» Дортмундга 25 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:00, 08.03.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.