Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Флик «Атлетико» билан ўйиндаги омадсизлик сабабларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши кубок баҳси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни муҳокама қилдик ва таҳлил қилдик. Очиғини айтсам, биз жамоа бўлиб ўзимиз хоҳлагандек ҳимоялана олмадик. Айрим футболчилар ҳимоядаги вазифаларини ёмон бажаришди. Ўз уйимиздаги ўйинда эса, аксинча, ҳамма ҳимояланди, керакли масофани сақлади ва зарур пайтда прессинг уюштирди... Агар прессинг қилинмаса, ҳимояланиш қийин кечади», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги ярим финалининг икки ўйини натижасига кўра «Барселона» «Атлетико»га имкониятни бой бериб (0:4, 3:0), турнирни тарк этган эди.

Бугун, 10 март куни «кўк-анорранглилар» сафарда «Ньюкасл» билан куч синашадилар. Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки учрашуви Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 12:16, 10.03.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.