Кириш Регистрация

Игор Тудор жиддий хатолардан сўнг "Тоттенхэм" дарвозабонини 17-дақиқадаёқ захирага олди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» дарвозабони Антонин Кински «Атлетико»га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финали илк учрашувининг 17-дақиқасидаёқ алмаштирилди.

Бу вақтга келиб Лондон клуби 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. «Атлетико» Кинскининг иккита хатоси ва Микки ван де Веннинг хатосидан сўнг 15 дақиқа ичида 3 та гол урди.

Учинчи голдан сўнг «Тоттенхэм» мураббийи Игор Тудор Кинскини Гульельмо Викариога алмаштирди. Алмаштирилганидан сўнг Антонин дарҳол трибуна остидаги кийиниш хонасига йўл олди.

Викарио майдонга тушганидан 5 дақиқа ўтиб гол ўтказиб юборди. Айни дақиқаларда «Атлетико» 4:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

Киритилди: 01:55, 11.03.2026.
Ўқилди: 1211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик