Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Луиш Фигу ва "Реал" юлдузлари оғир жароҳат олган Родригони қўллаб-қувватлашди

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг афсонавий футболчиси Луиш Фигу куни кеча оёғида жарроҳлик амалиётини ўтказган мадридликлар ҳужумчиси Родригони қўллаб-қувватлади.

Бразилиялик футболчи тиззасидаги хочсимон боғламларнинг узилиши жароҳатини олди ва энди у бўлажак ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок эта олмайди. Родриго операциядан кейинги суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. "Реал"нинг кўплаб футболчилари изоҳларда ўз тилакларини қолдиришди. Улар орасида Эдуардо Камавинга, Эдер Милитао, Килиан Мбаппе, Антонио Рюдигер, Винисиус ва бошқа кўплаб ўйинчилар бор.

Шунингдек, Родригони "Реал"нинг собиқ футболчилари ҳам қўллаб-қувватлаётгани эътиборга молик. Улар орасида жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу ҳам бор эди.

"Кўп куч ва қўллаб-қувватлаш тилайман," - деб ёзди португалиялик афсона.

Киритилди: 11:27, 11.03.2026.
Ўқилди: 589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик