Кириш Регистрация

Давиде Анчелотти: «Вини — энг зўри, унга нисбатан ҳеч қандай саволлар бўлиши мумкин эмас»

Баҳо:
+ | -

Илгари Мадриднинг «Реал» клубида отаси Карлонинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Давиде Анчелотти Винисиус Жуниор ҳақида ўз фикрларини билдирди.

36 ёшли мураббий бразилиялик футболчининг ўйинидан ҳайратда эканини ва унга нисбатан қилинаётган танқидларни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

«Винисиусга нима керак? Ҳеч нарса. Вини — энг зўри. У голлар уради, алдамчи ҳаракатларни амалга оширади, голли узатмалар беради. Унга нисбатан ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Кўпчилик унинг ўзини тутиши ҳақида гапиради, лекин бу унинг майдондаги муваффақиятларидан чалғитмаслиги керак. Вини бир ўзи ўйин суръатини ўзгартириб юборишга қодир, шу сабабли рақиблар «Реал» билан ўйинга тайёргарлик кўраётганда, айнан унга мослаб ўз режаларига тузатиш киритадилар. Унинг қанчалик ажойиб футболчи эканини унутиш керак эмас», — деди кичик Анчелотти DAZN нашрига берган интервьюсида.

Бугун «Реал» Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:23, 11.03.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик