Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Тьяго Силва: «Агар мен мураббий бўлганимда, Неймарни албатта Жаҳон чемпионатига олиб кетардим»

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик фахрий футболчи Тьяго Силва Неймарнинг навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш истиқболлари ҳақида гапирди. Ҳозирда Неймарни Мундиалга олиб бориш ёки бормаслик масаласи Бразилия футболидаги энг муҳим мавзулардан бири бўлиб турибди. Силванинг фикрича, уни таркибга жалб этиш керак.

«Менинг фикрим шундай — агар Неймарнинг ҳолати яхши бўлса ва у жисмонан тайёр бўлса, уни терма жамоа таркибига олиш зарур. Агар мен мураббий бўлганимда, шундай йўл тутган бўлардим. У масъулиятни ўз зиммасига олади ва бу бошқа футболчиларнинг анча эркинроқ ўйин кўрсатишига имкон беради», — дея Силванинг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланади ва бирданига учта мамлакатда бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:00, 11.03.2026.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик