Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Криштиану Роналду Европага қайтишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси сардори ва «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги фаолиятини якунлагандан кейин Лиссабоннинг «Спортинг» клубига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sports.kz El Nacional нашрига таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, португалиялик футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Саудия Арабистони чемпионатини тарк этишни режалаштирмоқда.

Хабар қилинишича, Роналду мазкур турнирда Португалия терма жамоаси сафида иштирок этишни мақсад қилган. У ҳозир ҳам жамоа сардори ва ҳужум чизиғининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Жаҳон чемпионатидан кейин эса ҳужумчи фаолиятини яна Европада давом эттирмоқчи.

Манбага кўра, футболчи учун устувор вариант — «Спортинг»га қайтиш. Роналду айнан шу клубда 2000-йиллар бошида профессионал фаолиятини бошлаган, шундан кейин у Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтган эди.

Қайд этилишича, футболчининг агенти Жорже Мендеш эҳтимолий трансфер устида аллақачон иш бошлаган. Шу билан бирга, Роналду ҳали ҳам «Ан-Наср» билан шартнома билан боғланган бўлиб, у 2027 йилгача амал қилади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 20:01, 11.03.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.