Кириш Регистрация

"Бавария"нинг ғалабаси қимматга тушди: Уч нафар асосий футболчи жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ўзининг расмий сайтида бир нечта футболчисининг жароҳат олгани ҳақида маълумот жойлаштирди. Унга кўра, Мюнхен клубининг лазаретидан дарвозабон Йонас Урбиг, ҳимоячи Альфонсо Дэвис ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиала жой олди. Ушбу футболчиларнинг барчаси Чемпионлар Лигаси доирасида "Аталанта"га қарши кечган (6:1 ҳисобидаги ғалаба) ўйинда иштирок этишган эди.

Урбигда бош мия чайқалиши, Дэвисда ўнг оёқ тизза ости пайлари мушаклари чўзилиши аниқланган. Мусиалада эса ўтган ёзда орттирилган тўпиқ жароҳатининг асорати кузатилган. "Бавария" футболчиларнинг тикланиш муддатлари ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, Йонас Урбиг Бергамодаги ўйинда асосий дарвозабон Мануэль Нойернинг жароҳати сабабли "Бавария" дарвозасини қўриқлаган эди.

Киритилди: 22:25, 11.03.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик