Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Анри: «Ҳар ҳафта бурчак тўпи ва дуога умид қилиш — бу муаммо»

Баҳо:
+2 | -

«Арсенал» афсонаси Тьерри Анрига ҳам жамоанинг жорий мавсумдаги ўйин услуби маъқул келмаяпти. Чоршанба куни «тўпчилар» Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Байер»га қарши кечган баҳсда (1:1) Кай Хаверцнинг 89-дақиқадаги голи эвазида мағлубиятдан қутулиб қолишди.

«Эшитинг, мен «Арсенал»ни яхши кўраман, лекин ҳалол бўлишим керак. Агар Артетанинг ҳар ҳафтадаги режаси «бурчак тўпи ишлаб олиш ва дуо қилиш»дан иборат бўлса, демак бизда муаммолар бор. Мен ўйнаган вақтларда биз рақибларга ҳужум қилардик. Ҳозир эса «Арсенал» ўйинларини кўраётиб, футболчилар шунчаки стандарт вазият кутаётгандек таассурот уйғонмоқда. Бундай иқтидорли футболчилар билан Тони Пьюлиснинг «Сток Сити»си каби ўйнаш мумкин эмас», — дея Анрининг сўзларини келтиради Topskills Sports UK.

«Арсенал» ва «Байер» ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:48, 12.03.2026.
Ўқилди: 1362 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик