Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Барселона» президентлигига номзод «Сити» билан Холанд бўйича музокара бошлади

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» президентлигига номзод Виктор Фонт келажакда Эрлинг Холандни клубга жалб қилишга умид қилмоқда.

Каталония гранди раҳбари учун сайловлар 15 март куни бўлиб ўтади, бироқ журналист Карлос Монфорнинг хабар беришича, Фонт вакиллари норвегиялик юлдузнинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилиш учун аллақачон «Манчестер Сити» раҳбарияти билан учрашган. Ҳозирча аниқ музокаралардан йироқ бўлинса-да, Жоан Лапортанинг рақиби Холанд жамоани тарк этадиган тақдирда, «Барселона» ҳужумчи учун устувор вариант бўлишига ҳаракат қилмоқда.

Эрлинг Холанднинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt порталида унинг нархи 200 миллион евро этиб белгиланган. Шунингдек, 25 ёшли футболчига Мадриднинг «Реал» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Киритилди: 12:00, 12.03.2026.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик