Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Челси" футболчисига интизомий чора қўлланади

Баҳо:
+ | -

УЕФА "Челси" ярим ҳимоячиси Педро Нетуга нисбатан "ПСЖ"га қарши ўйинда болбой билан боғлиқ воқеа учун санксиялар қўллаши мумкин.

"Кўклар" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида "ПСЖ"га 2:5 ҳисобида ютқазди. Ўйин давомида парижликлар бош мураббийи Луис Энрике болбойга тўпни рақибга узатмасликни буюрди. Кейин Нету йигитга яқинлашиб, уни итариб юборди, натижада йигитча ерга йиқилди.

"Челси" футболчиси УЕФА интизомий регламентининг 15(1)(а)(в) моддасига мувофиқ спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун жазоланади.

"УЕФА интизомий органлари бу масала бўйича ўз вақтида қарор қабул қилади", деди журналист Низар Кинселла.

Киритилди: 20:38, 12.03.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик