"Барселона" вингери Хави Эспарт яқинда "Барселона"нинг асосий жамоасидаги дебюти ҳақида фикр билдирди.
18 ёшли футболчи сешанба куни "Ньюкасл"га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида Каталония гиганти сафида илк бор майдонга тушди.
У 88-дақиқада захирадан майдонга тушди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. "Майдонга чиқиб, "Барселона" сафида ўйнашимни англаганимда бунга ишонолмадим. Дебютимдаги ҳиссиётларни сўз билан ифодалаб бўлмас даражада эди; мен ниҳоятда хурсанд эдим.
Мен клубда узоқ вақтдан бери ўйнайман, шунинг учун "Барса"нинг асосий жамоасида ўйнаш ҳар доим орзу бўлган", - дея Эспартнинг сўзларини келтиради Barca Universal.













