«Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг ёш футболчиси Тьяго Питарчни мақтади. Шу ҳафтада ушбу ўйинчи Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши баҳсда мадридликларнинг асосий таркибида майдонга тушди.
Кўплаб экспертлар ва футбол ишқибозлари учун кутилмаган тарзда, «Реал» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Питарч учрашувнинг 76-дақиқасида захирага олинди.
«Одамлар ёш футболчиларга шубҳа билан қарашларини тушунаман, лекин менда Питарч борасида ҳеч қандай иккиланиш йўқ эди. Тьяго — жуда яхши футболчи, мен у учун хурсандман», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда журналист Фабрицио Романо.
Эртага «Реал» Испания чемпионати доирасида ўз майдонида «Эльче»га қарши баҳс олиб боради.













