Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Златан ўз кумири ким бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Нидерландия терма жамоасининг собиқ форварди Марко ван Бастенни ўзининг кумири деб атади.

«Милан»нинг собиқ футболчиларидан кимга ҳавас қилганман? Бу — Марко ван Бастен. «Аякс»га келганимда мени Марко билан солиштиришган, чунки у ҳам амстердамликлар сафида ўйнаган. Ван Бастен — бу ҳақиқий афсона.

Ван Бастен, Гуллит ва Райкард «Милан» тарихига киришган. Ван Бастеннинг фаолияти қисқа бўлди, аммо унинг ўйини жаҳон футболи тарихида абадий қолади», — деди Ибраҳимович «CBS» телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Марко ван Бастен жароҳатлар туфайли футболчилик фаолиятини 28 ёшида якунлашга мажбур бўлган эди.

Киритилди: 13:39, 13.03.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик