Кириш Регистрация

"Реал" бош мураббийи Килиан Мбаппенинг қачон сафга қайтишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида янги маълумотларни тақдим этди. Франциялик футболчи тиззасидаги муаммо сабабли охирги бир неча ўйинни ўтказиб юборган эди.

"Мбаппе кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Унинг тикланиш жараёни режадагидек кетяпти. Биз махсус режа ишлаб чиққанмиз. Ҳамма нарса ижобий ўзгаришларга боғлиқ, аммо мен унинг ҳолати яхши эканлигини кўриб турибман. Эртага у ўйнамайди, лекин у Манчестерга боришидан умидворман.

Унинг Манчестерга бора олишини истайман, бироқ ҳолатига қараймиз. Якуний қарорни якшанба куни қабул қиламиз. Умид қиламанки, у майдонга туша олади. Шундан сўнг Франция терма жамоаси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қиламиз", — деди Арбелоа журналистларга.

Шанба куни, 14 март куни "Реал" Испания чемпионати доирасида "Эльче"ни қабул қилади.

Киритилди: 18:10, 13.03.2026.
Ўқилди: 6682 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик