Кириш Регистрация

Конте қайси ҳолатда "Наполи"да қолиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Антонио Конте ўзининг ҳозирги клуби – "Наполи"да кейинги мавсум учун ҳам қолиши мумкин. Бу ҳақда Tribal Football журналистлари хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, мураббийнинг жамоа ўйинчилари ва Неаполь клуби раҳбарияти билан муносабатлари яхши шаклланган. Контенинг олдига "Наполи"ни УЕФА Чемпионлар Лигасининг навбатдаги мавсумига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Агар мутахассис ушбу мақсадга эришса, 2026/2027 йилги мавсумда ҳам жамоани бошқаришда давом этади.

Италия чемпионатининг 28 туридан сўнг Неаполь клуби 56 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадамдан ортда қолиш 11 очкони ташкил этади.

Киритилди: 12:10, 14.03.2026.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик