Кириш Регистрация

"Арсенал" футболчисини "Ювентус" қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ҳуқуқлари Лондоннинг «Арсенал» клубига тегишли бўлган ҳимоячи Якуб Кивёр Италия А Сериясининг топ-клубида фаолиятини давом эттириш вариантига эга. Жорий мавсумда польшалик футболчи ижара асосида «Порту» сафида тўп сурмоқда.

Tuttosport нашри берган маълумотларга кўра, Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Шу билан бирга, «Порту» ҳам 25 миллион евро миқдоридаги сотиб олиш опциясини фаоллаштириш орқали футболчини ўз сафида қолдириши мумкин.

Жорий мавсумда Якуб Португалия чемпионатининг 18 та учрашувида иштирок этди. Польшалик футболчи битта голли узатмани амалга оширди ва битта сариқ карточка олди.

Кивёрнинг Португалия гранди билан ижара шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади.

Киритилди: 16:31, 14.03.2026.
Ўқилди: 1672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик