Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Уинстон-Сейлем (АҚШ) шаҳрида бошланган ”Winston-Salem Open” халқаро турнирида асосий тўрдан баҳсларга киришади.
Мукофот жамғармаси 575.000 долларни ташкил қилган мазкур нуфузли мусобақанинг дастлабки босқичида ҳамюртимиз франциялик Гийом Руфенга қарши кортга чиқади.