Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Аргентина футбол ассоциацияси Финалиссимани ўтказиш бўйича сўнгги таклифини берди

Баҳо:
+ | -

Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима баҳси бекор бўлиш арафасида турибди.

Аввалроқ ушбу учрашув «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Аслида ўйин 27 март куни Доҳада бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Яқин Шарқдаги вазият туфайли уни бошқа жойга кўчиришга қарор қилинди. Кейинчалик Аргентина терма жамоаси Мадридда ўйнашдан бош тортгани маълум бўлди.

TyC Sports журналисти Гастон Эдулнинг хабар беришича, Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) Финалиссимани ўтказиш бўйича сўнгги таклифини берган: ўйин 31 март куни ва нейтрал майдонда бўлиб ўтиши шарт — акс ҳолда баҳс ўтказилмайди.

ESPN журналисти Эстебан Эдулнинг ёзишича, Аргентина ўйинни 31 март куни Римдаги «Олимпико» стадионида ўтказишни таклиф қилган. Бошқа вариантлар қолмаган.

El Chiringuito эса яқин соатлар ичида Финалиссима бекор қилингани ҳақида расмий эълон берилишини маълум қилди.

Аргентиналик журналист Эрнан Кастильо берган маълумотга кўра, ўйинни «Бернабеу»да ўтказишга бўлган ҳаракатлар — бу УЕФА томонидан ташкилот президенти Александер Чеферин ва «Реал» раҳбари Флорентино Перес ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш учун қилинган ўзига хос ишора эди.

Киритилди: 12:43, 15.03.2026.
Ўқилди: 1559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик