Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Арбелоа шогирдларининг "Эльче" устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 28-тури доирасида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Эльче»ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. «Қироллик клуби» устози Альваро Арбелоа ушбу учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

«Қандай ажойиб кеча! Йигитлар билан фахрланаман, ўйиндан мамнунман», — дейилади бош мураббийнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.

«Қаймоқранглилар» 66 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Арбелоа шогирдлари пешқадам «Барселона»дан бир очкога ортда қолмоқда, бироқ «кўк-анорранглилар» ихтиёрида яна битта захира ўйини мавжуд.

Ла Лигадаги навбатдаги баҳсни «Реал» ўз уйида «Атлетико»га қарши ўтказади.

Киритилди: 15:42, 15.03.2026.
Ўқилди: 976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик