Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Бавария» Луис Диаснинг четлатилиши юзасидан апелляция берди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Бундеслиганинг 26-туридан ўрин олган «Байер»га қарши ўйинда (1:1) Луис Диаснинг майдондан четлатилиши юзасидан шикоят қилди.

Вингер учрашувнинг 84-дақиқасида рақиб жарима майдончасида симуляция ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олди — колумбиялик футболчи пенальти ишлаш мақсадида дарвозабон билан контактни бўрттириб кўрсатган эди. Диас биринчи карточкани хавфли ўйин учун, яъни Алеиш Гарсиянинг бошига бутсасининг тишлари билан теккизиб юборгани учун олганди. Шу тариқа, «Бавария» ўйинни 9 киши бўлиб якунлади — биринчи бўлимда ҳакам Кристиан Дингерт Николас Жексонни ҳам майдондан четлатган эди.

Кейинчалик Дингерт Диасни четлатишда хатога йўл қўйганини тан олди.

Журналист Керри Хаунинг хабар беришича, бугун «Бавария» Диаснинг четлатилиши юзасидан Германия Спортив судига апелляция топширган.

Киритилди: 23:11, 15.03.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик