Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Гави: «Флик мен учун доимо отадек бўлган»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» яримҳимоячиси Гави Испания Ла Лигаси 28-турида «Севилья» устидан қозонилган 5:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳақида фикр билдирди.

«Ростини айтсам, жуда оғир бўлди, ҳақиқатан ҳам осон эмас эди. Тикланиш жараёни оғриқли кечди ва кун сайин янада қийинлашиб борди. Бугун «Камп Ноу»даги ҳис-туйғулар эса ўзига хос. Мен жуда бахтлиман.

Флик доимо менинг ёнимда бўлди, худди отамдек. У ҳар доим мени қўллаб-қувватлади. Унга миннатдорман, чунки у менга ҳамиша ишонган ва мен буни ҳис қилардим. Мен жуда бахтлиман ва у жамоамизда яна узоқ вақт қолишига умид қиламан.

Мен бу клуб учун доимо бор кучимни бераман ва ҳаётимнинг қолган қисмида ҳам шундай қилишда давом этаман», — дея Гави сўзларини келтиради Marca.

Гави майдонга 82-дақиқада чиқди. У хет-трик қайд этган Рафинья ўрнига ўйинга қўшилди.

21 ёшли яримҳимоячи август ойи охиридан бери майдонга тушмаётган эди. Ўшанда у тиззанинг ички менискисини жароҳатлаган. Сентябрь ойида «Барселона» клуби Гави артроскопия амалиётини ўтказганини маълум қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:44, 15.03.2026.
Ўқилди: 948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик