«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг кўрсатаётган ўйини ҳақида фикр билдирди.
Якшанба куни португалиялик футболчи Каталония клубига қайтганидан кейинги илк голини урди: латераль «Севилья»га қарши кечган ва 5:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳснинг 60-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
«Мен Канселуга мослашиб олиши учун вақт бергандим, лекин у сўнгги ўйинларда ўзини ажойиб тарзда кўрсатмоқда. Жоау техник жиҳатдан ҳайратланарли даражада иқтидорли ва бугун у жуда фойдали бўлди — нафақат гол урди ва ҳужумда хавф туғдирди, балки офсайд чизиғини сақлашда ҳам жуда аниқ ҳаракат қилди. Уни жамоага таклиф қилиш тўғри қарор бўлган», — деди Флик.
Жоау Канселу Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан жорий мавсум якунига қадар ижарага олинган.













