Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Юрген Гёде "Нефтчи"нинг Суперкубокдаги ғалабасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Кеча Андижондаги «Бобур Арена» стадиони ҳақиқий футбол байрамига мезбонлик қилди. Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган баҳсда Фарғонанинг «Нефти» жамоаси Тошкентнинг «Пахтакор» клуби устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Ушбу тарихий ғалабадан сўнг «Нефтчи» клубида фаолият юритаётган тажрибали мутахассис Юрген Гёде ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Юрген, авваламбор Суперкубокдаги зафар билан табриклаймиз! Сиз илгари ҳам юртимизда ишлагансиз. Бу гал жамоага мослашиш қандай кечди?

— Табрик учун ташаккур. Клубдаги ажойиб муҳит туфайли мослашиш қийин бўлмади. Барча бизни ўз оила аъзосидек қабул қилди ва доимий қўллаб-қувватлаб турди.

— Ўзбекистондаги фаолиятингиз давомида илк бор Суперкубокда зафар қучдингиз. Ҳозирги ҳиссиётларингиз қандай?

— Туйғуларимни сўз билан таърифлаш қийин. Айниқса, кубокни Фарғонага олиб борганимизда кўчаларга чиқиб бизни кутиб олган минглаб мухлисларнинг қувончини кўриш беқиёс бахт. Уларга катта раҳмат айтаман.

— Ушбу соврин фаолиятингиздаги энг муҳимларидан бири, дея оламизми?

— Шубҳасиз. Чунки бу — тарихий чемпионлик ва у жамоа солномасида алоҳида из қолдиради.

— Руҳий жиҳатдан жамоани финалнинг сўнгги сонияларигача тайёр ҳолда ушлаб туриш қанчалик мураккаб бўлди?

— Финалда ҳар қандай кутилмаган ҳолат юз бериши мумкин. Лекин мен ўз шогирдларимга охирги сониягача ишонган эдим ва улар бу ишончни оқлашди.

— Андижондаги баҳсда қайси футболчини алоҳида эътироф этган бўлардингиз?

— Мен фақат футболчиларни эмас, балки бу ғалаба учун меҳнат қилган ҳаммани — шифокорлар, жисмоний тайёргарлик мураббийлари, администратор ва клуб раҳбариятини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бу — умумий меҳнатимиз маҳсули.

— Стадиондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?

— «Бобур Арена»га ташриф буюрган ва трибуналарни тўлдириб, жамоани олдинга ундаган фарғоналик мухлисларга фақат «Браво!» дейиш мумкин. Улар яратган муҳит ҳақиқатан ҳам ажойиб бўлди!

Киритилди: 22:53, 16.03.2026.
Ўқилди: 2280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик