"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигасининг "Ньюкасл"га қарши жавоб учрашувида Дани Ольмодан "ёлғончи тўққизлик" сифатида фойдаланиши мумкинлигини истисно қилмади.
— Дани Ольмони "ёлғончи тўққизлик" сифатида кўряпсизми?
— Бу вариантлардан бири бўлиши мумкин. Бундай ўйинларда ҳамманинг мотивацияси юқори бўлади. Мақсадларимизга эришиш учун бизга мавсум якунигача Торрес ва Левандовскининг энг юқори даражада бўлиши керак. Биз учун ҳал қилувчи палла келмоқда, — деди Флик матбуот анжуманида.
"Барселона" ва "Ньюкасл" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси баҳси 18 март куни Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.













