Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

ЕЧЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Байер»ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Байер» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Англиядаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтди.

36-дақиқада ярим ҳимоячи Эберечи Эзе Леонард Троссарднинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида хавбек Деклан Райс жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси билан леверкузенликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди.

Дастлабки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди, шу сабабли «Арсенал» 1/4 финалга йўл олди ва у ерда Лиссабоннинг «Спортинг» жамоаси билан тўқнаш келади.

Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
18.03.2026 | 01:00
«Эмирейтс», Лондон

«АРСЕНАЛ» — «БАЙЕР» — 2:0
Голлар: Эберечи Эзе 36 (1:0), Деклан Райс 63 (2:0).

Биринчи ўйин: 1:1.

«Арсенал»: Райя, Салиба, Габриэл Магальяйнс, Инкапье, Уайт (Москера, 69), Субименди (Нергор, 68), Райс, Эзе (Мартинелли, 69), Троссар (Хаверц, 69), Сака, Дьекереш (Льюис-Скелли, 90).

«Байер»: Бласвих, Андрих (Фернандес, 83), Тапсоба, Куанса, Гарсия, Паласиос (Шик, 70), Гримальдо, Поку (Тилльман, 60), Террье (Калбрет, 60), Маза, Кофане.

Огоҳлантириш: Паласиос (46).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:08, 18.03.2026.
Ўқилди: 1077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик