Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«МЮ» «Аякс» билан алоқага чиқди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Аякс»нинг 20 ёшли бельгиялик вингери Мика Годтснинг эҳтимолий трансфери юзасидан Амстердам клуби билан алоқага чиқди. Бу ҳақда футбол инсайдери Саша Тавольери хабар бермоқда.

Экспертларнинг фикрича, ушбу иқтидорли бельгиялик футболчи келаётган ёзги трансфер бозорининг энг ёрқин фигураларидан бирига айланади. Шу сабабли, унинг «Аякс»ни тарк этиш эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда.

Мика Годтс 2023 йилдан бери «Аякс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у клуб сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:18, 18.03.2026.
Ўқилди: 2499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик