«Комо» клуби ярим ҳимоячиси Николас Пас фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Sportsboom нашри берган маълумотларга кўра, ёш аргентиналик футболчининг трансферига «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» Пасни Бернарду Силванинг ўринбосари сифатида кўришмоқда. Катта эҳтимол билан Силва шу ёзда Манчестер клубини тарк этади, чунки унинг шартномаси якунига етмоқда ва томонлар янги келишув борасида музокаралар олиб боришмаяпти.
Николас Пас 2024 йилда «Реал»дан «Комо»га 6 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг итальян клуби билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали аргентиналик футболчининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.













