Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Эрлинг Холанд шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг янги форматига катта сармоя киритмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Холанд шахматга сармоя киритишни бошлаганини эълон қилди. У Norway Chess (2013 йилдан буён Ставангер шаҳрида ўтказиб келинаётган халқаро шахмат турнири) ҳамда жаҳон чемпионатининг янги формати — Total World Chess Championship лойиҳасига маблағ йўналтиради.

Норвегиялик бизнесмен Мартен Борге билан биргаликда футболчи Chess Mates компаниясига асос солди. Ушбу компания Норвегия шахмат ассоциациясининг йирик акциядорларидан бирига айланади.

«Шахмат — ажойиб ўйин. У тафаккурни чархлайди ва футбол билан ўхшаш жиҳатлари ҳам бор. Тез қарор қабул қилиш, интуицияга ишониш ва бир неча юришни олдиндан ўйлаб чиқиш керак.

Мен Norway Chess’га сармоя киритяпман, чунки ишонаманки, Total Chess World Championship Tour янги тури шахматни бутун дунё томошабинлари учун янада оммалаштириши мумкин. Norway Chess жамоаси аллақачон мусобақани ривожлантиришда катта ишларни амалга оширган, ва бу лойиҳага қўшилиш имкониятини қўлдан чиқариш мумкин эмас эди», — дея Холанд сўзларини келтиради ФИДЕ.

Total Chess World Championship Tour йил давомида турли шаҳарларда ўтказиладиган тўртта турнирдан иборат бўлади. Унинг якунларига кўра, бир вақтнинг ўзида учта йўналиш — классик шахмат, рапид ва блиц бўйича ягона жаҳон чемпиони аниқланади. Ушбу мусобақалар ФИДЕ томонидан камида 16 йилга маъқулланган.

Маълум қилинишича, турнирнинг умумий мукофот жамғармаси камида 2,7 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳанинг илк синов турнири 2026 йил кузида ўтказилади, 2027 йилдан эса тўлиқ мавсум йўлга қўйилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:44, 20.03.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.