Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Бернарду Силва пул ёки карьерани танлаши керак

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» сардори Бернарду Силванинг «Ювентус»га ўтиши борасида хабарлар тарқалмоқда. Миш-мишларга кўра, Турин клуби шартномаси шу ёзда якунига етадиган португалиялик футболчига аллақачон аниқ таклиф билан чиққан.

Бироқ таниқли инсайдер Бен Жейкобснинг таъкидлашича, бу маълумот унчалик тўғри эмас: «кекса синьора» ҳақиқатан ҳам футболчини таклиф қилишга жиддий қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф юборилмаган.

Силванинг «Манчестер Сити» билан шартномани узайтириши амримаҳол. 31 ёшли футболчига Европанинг бошқа клубларидан ҳам даъвогарлар бор, шунингдек, Саудия Арабистони чемпионати вакиллари томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Киритилди: 12:47, 21.03.2026.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик