Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

АПЛда 7-ўрин соҳиби ҳам Чемпионлар лигасига чиқиши мумкин. Бунинг учун...

Баҳо:
+3 | -

Англия Премьер-лигасида еттинчи ўринни эгаллаган жамоа келгуси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга. Бу ҳақда The Touchline нашри УЕФА маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда. Тўғри, бундай сценарий амалга ошиши учун кўплаб омиллар бир нуқтада кесишиши керак.

Бунинг учун «Ливерпуль» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши ва АПЛда 5-6 ўринлардан бирини эгаллаши лозим. Шу билан бирга, «Астон Вилла» Европа лигасида зафар қучиши ва АПЛда 5-6 ўринларни банд этиши керак бўлади.

Маълумки, Англия жорий мавсумдаги яхши клублар коэффициенти эвазига келгуси мавсум учун Чемпионлар лигасига яна бир қўшимча йўлланмани қўлга киритиши кутилмоқда.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигасида АПЛнинг икки жамоаси — «Ливерпуль» ва «Арсенал» курашни давом эттирмоқда.

Киритилди: 16:46, 21.03.2026.
Ўқилди: 4677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик