«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз жамоасининг марказий ҳимоячиси Страхинья Павловичнинг ўйинига баҳо берди.
24 ёшли сербиялик футболчининг голи «россонерилар»га А Сериянинг 30-тури доирасида «Торино»га қарши кечган сўнгги учрашувда (3:2) ғалаба қозонишга ёрдам берди.
«У ажойиб ўйин ўтказди ва сезиларли даражада ўсди. Унда характер ва қалб бор, ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилди. Унинг ўсишидан жуда мамнунман», — деди Аллегри матбуот анжуманида.
Жорий мавсумда Павлович барча турнирларда 30 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Марказий ҳимоячининг «Милан» билан шартномаси 2028 йилда якунига этади.













