Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

“Ҳозирда ҳеч бир клуб Ҳоландни сотиб олишга қодир эмас” — Рамон Алварес

Баҳо:
+ | -

Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Ҳоланднинг “Манчестер Сити”ни тарк этиши борасидаги миш-мишлар тобора жиддий тус олмоқда. Хабарларга кўра, клуб устози Хосеп Гвардиола жамоани тарк этган тақдирда, норвегиялик ҳужумчи фаолиятида янги саҳифа очиш ҳақида жиддий бош қотириб кўриши мумкин.

Бироқ журналист Рамон Алвареснинг таъкидлашича, хоҳишнинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин. Айни дамда Европанинг ҳеч бир клуби норвегиялик форвардни сотиб олишга молиявий жиҳатдан қодир эмас. Хусусан, таркибида Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе каби ўйинчилар бўлган Мадриднинг “Реал” клуби учун Ҳоланднинг маош борасидаги талабларини қондириш ўта мушкул вазифа ҳисобланади. Яна бир потенциал даъвогар — “Барселона” эса бундай йирик трансфер суммасини тўлай олиши даргумон. Шу боис Эрлинг яқин йиллар ичида “Манчестер Сити”ни тарк этмаслиги мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсум 25 ёшли футболчи “Манчестер Сити” либосида жами 42 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2034 йилга қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:55, 22.03.2026.
Ўқилди: 2253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик