Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Тоттенхэм»да чуқур инқироз: 13 та ўйиндан бери ғалаба йўқ

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси 13 та ўйинга етди.

Бугун лондонликлар 31-тур доирасида ўз майдонларида «Ноттингем Форест»га йирик — 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жамоанинг охирги ғалабаси 28 декабрь куни «Кристал Пэлас» (1:0) устидан қозонилган эди. Ўшандан бери «шпорлар» 8 та мағлубият ва 5 та дуранг қайд этишди. Жамоа ҳозирда 17-ўринда бормоқда ва хавфли ҳудуддан (қуйи лигага тушиб кетиш зонаси) атиги бир очко олдинда.

Игор Тудор бошқарувидаги еттита ўйинда «Тоттенхэм» 5 бор мағлуб бўлди, бир мартадан ғалаба ва дурангга эришди.

12 апрель куни лондонликлар АПЛ доирасида сафарда «Сандерленд»га қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 22:19, 22.03.2026.
Ўқилди: 603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик