Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Тудор мағлубиятдан сўнг ОАВ билан гаплашишни истамади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ўз мухлисларини яна бир бор ранжитди. Якшанба куни Игор Тудор жамоаси ўз майдонида «Ноттингем Форест»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада «шпорлар» Премьер-лига турнир жадвалида 17-ўринга тушиб кетишди.

Қизиғи шундаки, Игор Тудор ушбу учрашувдан сўнг журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортди. Хорватиялик мутахассис ўрнига матбуот анжуманига унинг ёрдамчиси ташриф буюрди. Оммавий ахборот воситалари вакилларига Тудор «оилавий шароитга кўра» кела олмагани айтилди.

Миш-мишларга кўра, терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келадиган танаффус вақтида Игор Тудор истеъфога чиқарилиши мумкин. Янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 22:40, 22.03.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик